Режадагига нисбатан кўп энергия этказиб берилган
Кеча мамлакат бўйлаб кучли ёмғир ва қаттиқ шамол туфайли электр қурилмаларида 18 та носозлик юзага келди ҳамда жойида бартараф қилинди, деб хабар бермоқда Энергетика вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Ҳасан Тошхўжаев АОКАда ўтказилган брифингда.
Республика истеъмолчиларига 208,2 млн кВт·соат электр энергияси яъни режадагига нисбатан 1 фоиз кўп ва 143,6 млн кубометр табиий газ аниқроғи режадагига қилинганидан 7 фоиз кўп етказиб берилган.
11 мартда мамлакатдаги 1 минг 343 та автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчалари орқали жами 13 миллион 378 минг кубометр табиий газ сотилган. Автомобилларга газ қуйиш станциялари орқали эса истеъмолчиларга 810 минг тонна суюлтирилган газ етказилган.
“Аҳоли ва иқтисодиёт тармоқлари автобензин ҳамда дизель ёнилғиси билан мавжуд эҳтиёжни тўлиқ қоплайдиган даражада таъминланмоқда. Хусусан, 11 март куни “Ўзбекнефтгаз” АЖ томонидан мамлакатдаги барча автомобилларга ёнилғи қуйиш шохобчаларига 4 минг 50 тонна автобензин етказиб берилди”, – дейилади хабарда.
Ёнилғи қуйиш шохобчаларида биржа савдоларидаги автомобилларга сотиш учун 8 минг 470 тонна автобензин, 1 минг 296 тонна дизель ёнилғиси қўйилган бўлиб, ундан 5 минг 574 тонна автобензин ҳамда 1 минг 52 тонна дизель ёнилғиси сотилган.
Шарҳлар