Табиий газ ва электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ортидан бюджетга зарар етгазилган 

Фото: review.uz

“Ўзэнергоинспекция” ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, электр ҳамда газ таъминоти корхоналари мутахассислари билан ҳамкорликда ўтказилган назорат тадбирларида 2 минг 156 та истеъмолчи томонидан табиий газ ва электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланган, деб хабар бермоқда Нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси ахборот хизмати раҳбари Наврўз Норбобоев.

132 млрд. 701 млн. сўмлик 88 миллион 529 минг метр куб табиий газ ва 82 млрд. 948 млн. сўмлик  77 миллион 366 минг киловатт-соат электр энергиясидан ноқонуний фойдаланилиши натижасида давлат манфаатларига жами 215 миллиард 648 миллион сўм зарар етказилган.

Хабарга кўра, “сўнгги икки ойда крипто актив ва майнинг фаолияти бўйича электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган истеъмолчиларни аниқлаш юзасидан ўтказилган назорат тадбирларида 42 та ҳолат аниқланган. Ушбу аниқланган ҳолатлар юзасидан электр таъминоти корхонаси томонидан жами 26 миллиард 82 миллион сўм миқдори қайта ҳисоб-китоб қилинган”.

Жорий йилнинг шу вақтига қадар истеъмолчилар томонидан энергия ресурсларидан фойдаланиш қоидаларини бузиш билан боғлиқ ҳуқуқбузарлик бўйича 1 минг 484 та маъмурий иш расмийлаштирилган бўлса, ҳолатларнинг 795 таси электр энергияси ҳамда 689 таси эса табиий газдан фойдаланишда қоидабузарликка йўл қўйилганлиги маълум бўлган. 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.