Энг кўп ва энг кам маош олувчи касб эгалари кимлар
Жорий йилнинг январь-март ойларида ўртача ойлик иш ҳақи миқдори 4,9 млн сўмни ташкил этиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 19,8%га ўсган.
Энг кўп маош олувчи соҳа банк, суғурта, лизинг, кредит ва воситачилик фаолияти бўлиб қолмоқда – ушбу йўналишда ўрта ойлик иш ҳақи 13,2 млн сўмни ташкил қилган.
«Таълим ва соғлиқни сақлаш соҳаси ходимлари эса энг кам маош олувчилар бқаторида қайд этилган. Уларнинг ўртача моашлари 3,4-3,2 млн сўмни ташкил этади», – дейилади хабарда.
Ҳудудлар кесимида Тошкент шаҳри етакчи бўлиб – ўртача ойлик маош 8,1 млн сўмни ташкил қилган бўлса, энг кам иш ҳақи Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида қайд этилган. Бу эрларда ўртача ойлик 3,5-3,6 млн сўм.
Улашиш:
Шарҳлар