Ер майдони ажратиб беришни ваъда қилган шахслар ушланди

Фото: departament.uz

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Марғилон шаҳар бўлими томонидан ДХХ ва ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда муқаддам фирибгарлик жинояти учун судланган С.Й. фуқаро М.П. билан ўзаро тил бириктириб, фуқаро И.Т.га гўёки ўзини кадастр ходими ва ер ажратиш бўйича тендер комиссияси аъзоси сифатида таништириб, унга Қўштепа тумани ҳудудидаги 12 сотих захирадаги экин ер майдонини ажратиб беришини ваъда қилганлиги аниқланган.

Хаабарга кўра, «улар автомобилларга техник хизмат кўрсатиш йўналишида ер ажратиб бериши учун 10 000 АҚШ доллари сўраган ва олдиндан 3 000 АҚШ долларини олган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланган».

Департаментнинг Шаҳрисабз шаҳар бўлими ва ДХХ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда давлат кадастрлари палатаси Яккабоғ тумани филиали муҳандиси Б.Х. фуқаро Б.О.га “Дархон” МФЙ ҳудудидаги туман ҳокимлиги захирасидаги қишлоқ хўжалигига мўлжалланган 1 гектар ер майдонида боғдорчилик фаолияти билан шуғулланиши учун ҳужжатларни расмийлаштириб бериши эвазига 200 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.