Ер сайёрасига муҳаббатни китоблар орқали сингдирайлик

Мадина Муминова с героями книги. Фото: Мила Аксёнова/Anhor.uz

10 май куни Тошкентдаги Экопаркда Мадина Мўминованинг “Доктор Чихахл ва унинг даҳшатли сири” номли иккинчи эко-китоби тақдимоти бўлиб ўтди. “Доктор Чихахл ва унинг даҳшатли сири” – “Қаҳрамонлар даври” болалар экологик сериясидаги иккинчи эртак. Унда севимли сайёрасини қутқариш учун кичик курашчилар ҳавонинг ифлосланиши, глобал исиш, чўлланиш оқибатлари каби янги муаммоларга дуч келишади.

Бугунги кунда сайёрамиз экологияси билан боғлиқ муаммо биринчи ўринда туради. Болаларда атроф-муҳитга бўлган ғамхўрликни китоблар орқали бўлмаса, қандай қилиб сингдириш мумкин?

Ўзининг муаллифлик шоу-лойиҳалари, болалар томошалари ва фильм сценарийлари билан танилган Мадина Мўминова “Қаҳрамонлар даври” туркумига кирувчи китобларни яратди.

Бу туркумнинг биринчи китоби “Пластикакл ким?” бўлиб, у болаларда ўз сайёрасига, уйига ғамхўрлик қилиш туйғусини шакллантиришга қаратилган. Зеро, табиатни асраб-авайлаш ва ҳаёт сифатини яхшилаш ўзимизга ва фарзандларимизга сингдираётган қадриятларимизга боғлиқ.

Тақдимотда, шунингдек, тез орада «Корзинка» пештахталарида пайдо бўладиган ва “Анубис Маймунус ва ғойиб бўлган жониворларнинг арвоҳлари” деб номланадиган учинчи китоб ҳақида ҳам сўз юритилди. Китоб браконьерлик муаммоларига бағишланган.

“Янги авлод анча эркин, дадил ва самимий. Бугунги кунда ёшлар дунё муаммоларига ҳамдардлик билдира олади. Шунинг учун болаларга сайёрамизнинг қийинчиликлари ҳақида айтиб бериш муҳимдир. Ишончим комилки, улар умумий уйимизни вайронагарчиликдан асрашда қатъий бўлишади”, – дейди Мадина Мўминова.

 

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.