Фарзандининг мактабга боришига қаршилик қилган эркак 10 суткага қамалди

Фото: Milliy Gvardiya Farg'ona | Rasmiy

Фарғона вилоятида 45-мактаб инспектор-психологи ўқувчилардан бирининг отасига фарзандини таълимга қайтариш ва профилактик тушунтириш ишлари олиб бориш мақсадида қўнғироқ қилди, деб хабар бермоқда вилоят Миллий гвардия бошқармаси.

Бироқ суҳбат чоғида боланинг отаси фарзанди таълим муассасасига бормаслигини ва бу борада ҳеч ким ҳеч нарса қила олмаслигини айтган. Эркак ижтимоий хулқ-атвор қоидаларини ҳам бузган ва Миллий гвардия зобитининг қонуний талабларини бажаришдан бош тортган.

Суд ушбу шахсни Ўзбекистон Республикаси Маъмурий округ кодексининг 183 (Майда безорилик), 194 (Ички ишлар органи ходимининг қонуний талабларини бажармаслик) моддаларида назарда тутилган ҳуқуқбузарликларни содир этганликда айбдор деб топиб, 10 сутка муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлаган.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.