Қашқадарёда эркак фарзандининг ўлимини етказган шифокорни калтаклади
Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз шаҳрида фуқаро фарзанди вафот этганини айтган шифокорга мушт туширган.
2 ёшли бола дивандан йиқилиб тушиб, Шаҳрисабз шаҳри болалар шифохонасига ётқизилган. Боланинг бош миясига қон қуйилгани сабабли реанимация бўлимига ўтказилиб, сунъий нафас аппаратига уланган.
Шифокорлар унинг аҳволи ҳақида ота-онасига ахборот бериб турган ва 17 апрель куни аҳволи эса оғирлиги сабаб болада биологик ўлим кузатилган. Буни эшитган боланинг отаси эса шифокорни урган.
«Отасига айтганимдан кейин, отаси тўғридан-тўғри юзимга мушт билан урди. Хушимни йўқотдим, қолганини тўлиқ эслолмайман», — деган 47 ёшли жарроҳлик бўлими бошлиғи.
Шифокорга калламиянинг ёпиқ шикасти, бошмия чайқалиши, чап кўз қовоқлари юмшоқ тўқималарининг лат ейиши ташхиси қўйилган. У ҳозирда қўшма шикастланиш ва ўткир қон-томир касалликлари марказида даволанмоқда.
«Менинг болам ўлганини айтмай туриб улар ўзлари бошлади муаммони. Эрим асабийлашиб бир мушт уриб юборди, бошқа куч ишлатганлари йўқ, фақат кўтара олмадилар», — деди боланинг онаси ва шифокордан «тўғри тушунишни» сўраб.
Калтакланган шифокор фарзандини йўқотган ота-онага ҳозир жуда қийин эканини, шу боис ҳолат бўйича ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига мурожаат қилмаганини айтган. Шу сабабли текширув ҳаракатлари бошланмаган, аммо ҳолат Қашқадарё вилояти ИИБ томонидан назоратга олинган.
Шарҳлар