ЕТТБ 5 та иссиқлик электр станциясини қўллаб-қувватлашга 81,6 млн евро кредит ажратмоқда

Источник: Европейский банк реконструкции и развития

Европа тикланиш ва тараққиёт банки қатор электр станцияларини қўллаб-қувватлаш учун 81,6 млн евро кредит ажратмоқда. Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамасининг “Ҳаётий муҳим инфратузилмани қўллаб-қувватлаш дастури: электр энергетика соҳасини қўллаб-қувватлаш» лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида сўз боради, деб ёзади “Норма” нашри.

Лойиҳани амалга ошириш учун Европа тикланиш ва тараққиёт банки  томонидан 81,6 млн евро миқдорида 7 йил муддатга, шу жумладан 30 ойлик имтиёзли давр билан, йиллик 1% плюс 6 ойлик Euribor ставкасида ва мажбурият учун комиссия 0,5% ставкасида қарз ажратилади.

Лойиҳани амалга ошириш муддати 2 йилни (2021-2022 йиллар) ташкил этади. Қарорга кўра қуйидагилар белгиланди:

  • «Иссиқлик электр станциялари» АЖ лойиҳанинг амалга оширилишини мувофиқлаштириш ва мониторинг қилиш бўйича масъул;
  • «Тошкент ИЭС» АЖ, «Навоий ИЭС» АЖ, «Тахиатош ИЭС» АЖ, «Сирдарё ИЭС» АЖ, «Талимаржон ИЭС» АЖ қарздан мақсадли ҳамда самарали фойдаланиш бўйича ташаббускор масъул ижрочилар – қарз олувчилар ҳисобланади;
  • асосий қарзни қайтариш, фоизлар, бир марталик комиссия ва бошқа харажатлар билан боғлиқ тўловлар ИЭСнинг ўз маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.