ЕТТБ Uzbekistan Airports компаниясига махсус техника паркини янгилашга ёрдам беради

Источник: Uzbekistan Airports

Европа тикланиш ва тараққиёт банки (ЕТТБ) Ўзбекистон халқаро аэропортларида махсус техникани янгилаш учун Uzbekistan Airports компаниясига 28 миллион еврогача узоқ муддатли молиялаштириш ажратади, дея хабар беради компания матбуот хизмати.

Олдин эришилган келишувлар 17 май куни Самарқандда бўлиб ўтган ЕТТБ йиллик форумида Uzbekistan Airports АЖ бошқаруви раиси Раъно Жўраева ва Банкнинг Евроосиё бўйича инфратузилмаси департаменти директори Екатерина Мирошник томонидан тасдиқланди.

“Банк маблағлари янги перрон автобуслари, юк тортувчи техника, лентали юк кўтаргичлар, ҳаво кемаларини (ҲК) тортувчи автомашиналар, ҳаво кемаларига сув қуйиш ва ҳожатхоналарга хизмат кўрсатиш учун махсус автомашиналар, амбулатор автолифтлар, тозалаш машиналари, муздан тозалаш машиналари ва бошқа харидларга йўналтирилади, – дейди Раъно Жўраева.

Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, ЕТТБ молиялаштириш эвазига 76 дона янги аэропорт ускуналари харид қилинади.

ЕТТБ ва Ўзбекистон аэропортлари ўртасида 1 миллион евродан ортиқ грант маблағларини ажратиш бўйича ҳам келишувларга эришилди. Банк Uzbekistan Airports ва унинг таркибий бўлинмалари фаолияти самарадорлигини ошириш учун асосий бизнес жараёнларини оптималлаштиришга ёрдам берадиган халқаро консалтинг компаниясини жалб қилиши керак.

Бу ЕТТБ ва Ўзбекистон давлат компанияси ўртасидаги бундай ҳамкорликнинг биринчи намунаси бўлади, бунда молиялаштириш ҳукуматнинг давлат кафолатисиз тўғридан-тўғри амалга оширилади, дейилади хабарда.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.