Ezgu Amal жамғармаси аудиторлик ташкилотини танлаш бўйича танлов эълон қилди

Источник: Campaign Creators/unsplash.com

“Эзгу Амал” жамоат жамғармаси  нодавлат нотижорат ташкилоти 2021 йил учун ташқи аудитни ўтказишга аудиторлик ташкилотини танлаш бўйича танлов эълон қилади.

Танловда қуйидаги аудиторлик ташкилотлари иштирок этишга рухсат этилади:

  • аудиторлик ташкилотлари реестрига киритилган;
  • аудиторлик хизматларини кўрсатишда камида 3 йиллик тажрибага эга бўлган;
  • сўнгги 3 йил давомида нодавлат нотижорат ташкилотларига аудиторлик хизматларини кўрсатиш бўйича тажрибага эга бўлган;

Танловда қатнашиш учун иштирокчилар қуйидаги ҳужжатларни тақдим этишлари керак:

  • ҳар бир хизмат учун алоҳида-алоҳида дастлабки қиймати кўрсатилган ҳолда танлов иштирокчисининг тендерда иштирок этиш учун тижорат таклифи;
  • давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг нусхаси;
  • таъсис ҳужжатларининг нусхалари;
  • малака сертификатлари ва халқаро сертификатлар нусхалари;
  • компания ҳақида қисқача маълумот;
  • аудиторлик компаниясининг энг йирик мижозлари рўйхати ва тегишли иш тажрибаси;
  • аудит бўйича иш режаси ва ишни бажариш муддатлари;
  • камида 500 миллион сўм миқдоридаги суғурта полисининг нусхаси;
  • шартнома лойиҳаси;
  • тақдим этилган ҳужжатларнинг тавсифи.

Жамғарма фаолияти тўғрисида қисқача маълумот:

2021 йил учун молиялаштириш ҳажми – 6 672 931 062,13 сўм
Ходимлар сони – 8 киши
Баланс активлари – 2 198 031 714 сўм
Бухгалтерия ҳисоби 1с 8,3бухгалтерия ҳисоби дастурида олиб борилади

Тендерда иштирок этиш учун ариза ва ҳужжатларни топширишнинг охирги муддати – 2022 йил 31 март

Манфаатдор компаниялар тендерда иштирок этиш учун аризаларни: [email protected]  электрон манзилига юборишлари мумкин.

Шунингдек ҳужжатлар ушбу манзил бўйича ҳам қабул қилинади:
Тошкент шаҳри, Яшнабод тумани, Паркент кўчаси, 294.
Алоқа рақами: +998555030377

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.