Фарғона вилоятида 17 ёшли қиз аттракциондан тушиб кетди

Фото: УВД Ферганской области

23 март куни Риштон тумани марказий истироҳат боғида 17 ёшли қиз “Қароқчилар кемаси” аттракционидан тушиб кетди, дея хабар беради Фарғона вилояти ИИБ матбуот хизмати. Бу ҳақда «Газета.uz» нашри ёзади.

Жабрланган қиз тан жароҳатлари билан туман тиббиёт бирлашмасига олиб борилди. Суд-тиббий экспертизаси тайинланди.

Риштон туман ИИБ томонидан терговга қадар текширув ишлари бошланди. Воқеа тафсилотлари ва хавфсизлик қоидаларига риоя қилингани-қилинмаганини аниқлаш мақсадида туман бандлик бўлимига сўров юборилди.

Ҳозирда қиз Бағдод вилояти тиббиёт бирлашмаси шифокорларининг назорати остида. Унинг аҳволи яхшиланаётгани айтилмоқда.

Яқинда Бухородаги истироҳат боғида носоз аттракциондан уч кишидан иборат оила тушиб кетгани ҳақида хабар берилган эди.

Ўтган ёзда эса Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси Ўзбекистон истироҳат боғларидаги аттракционларнинг 30 фоиздан ортиғи текширув вақтида техник носоз сифатида тан олингани ҳақида хабар берганди.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.