Фарғона вилоятида «Док-1 Макс» препаратини қабул қилган яна бир бола реанимацияда ётибди

Источник: pexels.com

Фарғона вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Абдуқаюм Тўхтақуловнинг ЎзАга маълум қилишича, Қувасой туманидан «Док-1 Макс»ни қабул қилган уч ёшли бола ҳозирда Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг Фарғона вилояти филиали реанимациясида ётибди. Бу ҳақда Kun.uz ёзади.

Беморнинг умумий аҳволи оғир. Болани тегишли ва тасдиқланган стандартларга мувофиқ даволашмоқда.

“Вазиятни шахсан ўзим назоратга олдим”, – дейди Абдуқаюм Тўхтақулов. Шунингдек, у ота-оналардан ўз-ўзини даволаш билан шуғулланмасдан, ҳар қандай савол билан тиббиёт ходимларига мурожаат қилишларини сўради.

Охирги маълумотларга кўра, Ўзбекистонда “Дос-1 Маус” препаратини истеъмол қилиб вафот этган болалар сони 19 нафарга етди.

Дос-1 Мах сиропида этиленгликоль даражаси одатдагидан 300 баравар юқорилиги аниқланди

Ҳиндистон Савдо ва саноат вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика маҳсулотлари экспортини илгари суриш кенгаши (Pharmexcil) “Дос-1 Маус” сиропини ишлаб чиқарувчи Marion Biotech компаниясининг рўйхатдан тўғрисидаги сертификатини тўхтатиб қўйди, деб ёзади «Газета. uz» Mint нашрига таянган ҳолда.

Қарор Marion Biotech компанияси Pharmexcil’нинг 28 декабрь куни “Док-1 Макс”ҳақидаги маълумотни тақдим этиш сўровига ўз вақтида жавоб бермаганидан кейин қабул қилинган

Компания Pharmexcil’да 2010 йилда кам серияли препаратларни ишлаб чиқарувчиси ва 2016 йилдан буён савдо экспортчиси сифатида рўйхатдан ўтган.

“Биз Marion Biotech компаниясидан ушбу дори воситасини етказиб берган лицензиатлар, импорт қилувчиларнинг исмлари ва алоқа маълумотлари, ишлаб чиқариш лицензиялари нусхалари ва ушбу маҳсулотлардан фойдаланишга рухсатномалар тўғрисида маълумотларни сўрадик ва уларга касаллик сабабларини ўрганишни маслаҳат бердик. Фирмадан 29 декабрь куни иш кунига тугагунга қадар жавоб бериш сўралган. Бироқ, бошқарув кенгаши нохуш ҳодисалар ҳақида ҳеч қандай материаллар/ҳисоботларни олмаган”, – дейди Pharmexcil бош директори Удайя Бхаскар интервьюда.

Pharmexcil Marion Biotech компаниясининг раҳбари ва бошқарувчи директори Сачин Жейнга йўллаган мактубида, вазиятни назорат остига олиш вазифаси топширилган Соғлиқни сақлаш вазирлиги қошидаги Фармацевтика саноатини ривожлантириш агентлиги воқеани жиддий қабул қилганини айтган.

Фармацевтика агентлиги Ҳиндистоннинг Ўзбекистондаги элчихонасига препаратлар партиясида тиббий қоидаларда белгиланган меъёрдан 300 баравар юқори бўлган этиленгликоль борлиги ҳақида маълум қилган. Бунинг ўрнига унинг таркибида пропиленгликоль (бактерицид таъсирга эга озиқ-овқат қўшимчаси) бўлиши керак эди, дейилади хатда.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.