Фарғона вилоятида келинини ваҳшийларча ўлдирган қайнота 13 йилга қамалди

Суд
Источник: unsplash.com

Фарғона вилоятининг Қўштепа туманида оилавий жанжал туфайли ўз келинининг бошини кесган 65 ёшли эркак 13 йил 2 ойга озодликдан маҳрум қилиш жазосига ҳукм қилинди. Бу ҳақда пойтахт судлари матбуот хизмати хабар беради.

Жиноят 2022 йил 1 октябрь куни содир бўлган. Жанжал ҳар иккиси истиқомат қиладиган Ҳумдон маҳалласидаги уйлардан бирида бошланган. Кекса И. Р. келини К. Г. нинг кечки овқатни тайёрлаётганини кўриб, унга таомни мазалироқ тайёрлашини айтади. Келин бўлса қўлидан келганида овқат қилиши, у қандай чиқишидан қатъи назар ейишларини айтади. Шундан сўнг аёл эшикни қарсиллатиб ёпиши натижасида унинг ойналари синиб кетади.

Тергов маълумотларига кўра, қайнота «келиннинг жаҳлдор муносабати туфайли» ғазаби қўзиб чиқиб, ошхонага киради ва унинг бўйнига қўли билан уриши натижасида аёл ҳушини йўқотади. Шундан сўнг, эркак уни машинасида Фарғона вилоятининг Оқбилол қишлоғи тепалигига олиб боради. У ерда «хўжалик пичоғи билан ҳушсиз ётган К. Г. нинг бўйнидан кесиб, бошини танасидан ажратади ва шу орқали қасддан қотиллик содир этади», — дейилади Бош прокуратура хабарида.

«У кесилган бошни полиэтилен пакетга солади, жасадни чиқиндихонага ташлайди, бошни эса Олтиариқ тумани Файзобод қишлоғидаги „Тожиали обод“ фермер хўжалиги ҳудудидаги арчалар орасига яшириб қўяди», — дейилади хабарда.

Жиноят ишлари бўйича Қўштепа туман суди 23 февраль куни судланувчини ЎзР Жиноят кодексининг 97-моддаси иккинчи қисмининг «в» банди (Ожиз аҳволда эканлиги маълум бўлган шахсни қасддан ўлдириш) ва 134-моддасининг биринчи қисми (“Қабрни ёки жасадни ҳақорат қилиш”) билан айбдор деб топди.

И.Р.га  нисбатан 59-модданинг учинчи қисми (Бир неча жиноят содир этганлик учун жазо тайинлаш) билан муддатларни қисман қўшган ҳолда 13 йил 2 ойга озодликдан маҳрум қилиш ва жазо муддатини умумий режимдаги колонияда ўташ жазоси тайинланди.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.