Фарғона вилоятида тўй кортежининг иштирокчилари 15 суткага қамалди

Фарғона вилояти Ёзёвон туманида бир гуруҳ йигитлар тўй кортежи уюштириб, йўл ҳаракати қоидаларини бузишди, дея хабар бермоқда вилоят Ички ишлар бошқармаси матбуот хизмати, деб ёзади “Газета.уз” нашри.
Туманнинг «Мустақиллик» кўчасида 10 дан ортиқ автомашиналарда йўл ҳаракати қоидаларига амал қилмай ҳаракатланган йигитлар бошқа транспорт воситаларининг эркин ҳаракатланишига ҳалал берган ва жамоат жойида юриш-туриш қоидаларини бузган.
Кортеж иштирокчиларининг деярли барчаси ҳаракатланиш вақтида машиналаридан давлат рақамларини олиб қўйиб, автомобиль деразаларидан бошини чиқарган.
Автомобиллар жарима тураргоҳга қўйилган. Суднинг кўчма йиғилишида 16 нафар шахсни 15 суткага маъмурий қамоққа олиш тўғрисида қарор чиқарилди.
Суд жараёни якунида жавобгарлар кечирим сўраб, қилмишларидан пушаймон эканликларини билдиришган.
If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.
Шарҳлар