Фарғона вилоятида тўртта фуқаро бир аёлни зўрлаганликда гумон қилинмоқда
Фарғона вилояти Ички ишлар бошқармаси ижтимоий тармоқларда тарқалган Бешариқ туманида оилали, икки фарзандли аёлни тўрт эркак зўрлагани айтилган видеохабар юзасидан муносабат билдирди, деб ёзади “Газета” нашри.
Маълум бўлишича, 21 март куни фуқаро А.Й. танишлари И.Ю, Ж.С. ва Б.С. билан фуқаро Д.У.(видеотасвирдаги аёл)ни мажбурлаб, Бешариқ туманидаги ташландиқ шийпонга олиб борган. Сўнгра зўрлик ишлатиб, уриб-дўппослаган ва эркаклардан бири — Б.С. билан жинсий алоқада бўлган ҳолатини видеотасвирга олишган.
Суд тиббий экспертизасининг 31 март кунидаги хулосаси кўра, Д.У.нинг ўнг билагида қонталаши бўлиб, мазкур тан жароҳати оғирлик даражасига кўра 6 кундан кўп давом этмайдиган енгил шикастлар тоифасига кирган, танасининг бошқа жойларида жароҳатлар аниқланмаган.
Ҳолат юзасидан вилоят ИИБ ҳузуридаги тергов бошқармаси томонидан Жиноят кодексининг 118-моддаси (Номусга тегиш) 2-қисми «в» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчиларга нисбатан «қамоққа олиш» тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.
Вилоят ИИБнинг қайд этишича, 29 июнь куни тергов ҳаракатлари якунланиб, тегишлилиги бўйича судлов органига юборилган.
Шарҳлар