Фарғона вилоятида ўқувчи қиз дарс пайтида деразадан сакраб чиқиб кетган

Источник: t.me/kanalxabarlar

Ижтимоий тармоқларда Фарғонада ўқувчи қиз деразадан сакраб чиқиб кетаётган ҳолат акс этган видео тарқалди. Вилоят Халқ таълими бошқармаси воқеа 23 май куни Фарғона вилояти Қўштепа туманидаги 22-сонли мактабда кимё кабинетида (1-қаватда) содир бўлгани ҳақида маълумот берди, деб ёзади UzNews нашри.

«8-синф ўқувчиси А.А. дарс пайтида калитни уйига ташаб келиш учун рухсат сўраган. Аммо, ўқитувчи дарс тугашига 5 дақиқа қолганини билдирган. Бироқ, ўқувчи муаллиманинг гапига қулоқ солмасдан деразадан сакраб, қочиб кетган. Шундан сўнг, ўқитувчи уни қайта синф хонасига олиб кириб, танбеҳ берган, бироқ ўқувчи қиз яна деразадан қочиб кетган», – дейилади хабарда.

Қайд этилишича, ўқувчи А.А. соғ-саломат ҳеч қандай тан жароҳати олмаган.

Мазкур ҳолат вилоят халқ таълими бошқармаси раҳбарияти томонидан назоратга олинган. Текширув натижалари бўйича воқеанинг қўшимча тафсилотлари чоп этилади.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.