Фарғона вилоятида жиноий гуруҳнинг 22 нафар аъзоси қўлга олинди
«Зарбдор 40 кунлик» акцияси доирасида Ўзбекистоннинг бошқа ҳудудларида ҳам криминоген ҳолатини яхшилаш, жиноятчиликка барҳам бериш бўйича кенг кўламли тезкор-профилактика тадбирлари амалга оширилмоқда. Ушбу 21 ноябрдан 31 декабргача давом этади.
Фарғона вилояти ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан «Зарбдор 40 кунлик» тадбирлари доирасида «криминоген муҳитда мавқега эга бўлган» 248 нафар фуқаронинг яшаш манзилида ҳамкорликда тезкор-тезкор профилактика тадбирлари ўтказилди.
Шунингдек, жиноят содир этишга мойил бўлган шахсларнинг ҳуқуқбузарликларини аниқлаш бўйича 106 марта фаол тезкор қидирув тадбирлари ўтказилиб, 66 та жиноятлар аниқланди. Мазкур тадбирлар давомида, 4 кг 749 грамм гиёҳвандлик воситалари, 78 дона психотроп ва кучли таъсир қилувчи моддалар, 45 дона турли хил компьютер, телефон ҳамда 3 адабиётлар, 41 та қурол, ўқ дорилар ва совуқ қурол сифатида фойдаланиш мумкин бўлган ашёлар олинди, дейилади хабарда.
Жиноят содир этиб, суд ва тергов органларидан яширинган 37 нафар қидирувдаги шахслар ушланди. Бундан ташқари, ўтказилган махсус тадбирлар давомида гуруҳбозлик қилган 22 нафар шахслар безорилик устида ушланиб, уларнинг фаолиятига чек қўйилди.
2023 йилнинг 27 ноябрь куни эса, спортнинг жанговар тури билан шуғулланган Х.Тўҳтамуродов (Instagram`да 1,3 миллион обуначиси бор, «Борз» лақаби билан танилган) гуруҳбозликка интилиб, атрофига турли хил тезкор вазиятга салбий таъсир қилувчи шахсларни йиғиб, Қўқон шаҳрида икки нафар шахсларга тан жароҳати етказиб, ҳодиса жойидан яширинган вақтда, тезкор ходимлар томонидан ушланиб, жазо муқаррарлиги таъминланди.
Шунингдек, Фарғона шаҳрида ўтказилган тезкор тадбир давомида, уюшган гуруҳга раҳбарлик қилиб, фуқароларни товламачилик ва мулкларни бошқа йўллар билан талон-торож қилган А.Мамиров жиноят устида қўлга олиниб, тергов органларига топширилди.
Шарҳлар