Фарғона водийсининг барча вилоятларида газ қуйиш шохобчалари ёпилди

Источник: Народное слово

Ўзбекистоннинг Фарғона, Андижон ва Наманган вилоятларида ресурсларни, биринчи навбатда, тураржой бинолари ва ижтимоий соҳа объектларига йўналтириш мақсадида газ қуйиш шохобчалари вақтинча ёпилди. Бу ҳақда «Медиазона» ёзади.

«Ўзтрансгаз» компаниясининг аниқлик киритишича, 7 декабрь куни соат 11:00 да Фарғона водийси бўйлаб автомобилларга газ тўлдириш компрессор станциялари ишламай қолган. Қарор вилоятда ҳаво совуши туфайли тураржой бинолари ва ижтимоий соҳа объектларида табиий газ танқислиги юзага келгани билан изоҳланмоқда.

«Ўзтрансгаз» матбуот хизматининг қўшимча қилишича, ёқилғи қуйиш шохобчалари “вазият ҳал бўлиши” биланоқ нормал режимга қайтади, бироқ у ёқилғи қуйиш шохобчалари фаолиятининг тикланиш муддатини кўрсатмаган.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.