Фарғонада қиймати 10 миллион доллар бўлган заргарлик заводи очилади

Фото: asr.uz

Фарғона вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров маҳаллий тадбиркор Улуғбек Абдураҳимов ҳамда унинг туркиялик ҳамкорлари Али Уйаник ва Жезми Шенни қабул қилди. Учрашувда Фарғонада ташкил этишга киришилаётган заргарлик заводи лойиҳаси муҳокама қилинди, деб ёзмоқда вилоят хокимлиги ахборот хизмати.

«Умумий лойиҳа қиймати 10 миллион долларни ташкил этиши кўзда тутилаётган заводда икки йил ичида 300 дан зиёд доимий иш ўрни яратилади. Корхонада олтин ҳамда кумушдан тайёрланган заргарлик буюмлари ишлаб чиқарилади, шунингдек, завод қошида Изланиш ва ривожлантириш (R&D) бўлими ҳамда касбий таълим маркази фаолият олиб боради. Ишлаб чиқарилган маҳсулотларни ички бозорга йўналтириш билан бирга Европа ва АҚШ бозорларига экспорт қилиниши режалаштирилган», – дейилади хабарда.

Фарғонада бўш турган ва фаолият кўрсатмаётган бино-иншоотлардан бирида ижара асосида икки ой ичида ишлаб чиқаришни бошланишига келишиб олинди, Италиядан буюртма берилган йирик жиҳозларнинг етиб келишига қадар Экошаҳар ҳудудидаги кичик саноат зонасида заводнинг янги биноси барпо этилади.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.