Фарғонада ўзига бензин қуйиб ёқиб юборган аёл вафот этди

Фото: ФНҚИЗ матбуот хизмати

2022 йил 10 август куни Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи 32-цехнинг 1-таъмирлаш-қурилиш участкаси бўёқчиси Хайдарова Санобархон Деҳқоновна оғир куйиш жароҳати туфайли ҳаётдан кўз юмди. Бу ҳақида ФНҚИЗ матбуот хизмати ҳабар қилмоқда.

Хайдарова Санобархон Деҳқоновна жорий йилнинг 2 август куни эрталаб соат 08:30 лар чамасида заводнинг 1-секторига кириш йўлагида устидан бензин қуйиб, олов ёқиб, ўз жонига қасд қилган эди. Воқеа жойида бўлган ходимларнинг тезкор ҳаракатлари билан олов дарҳол ўчирилди. Бироқ Хайдарова Санобархон Дехқоновна куйиш тан жароҳатини олди ва завод тиббиёт ходимлари томонидан биринчи ёрдам кўрсатилиб, сўнгра корхона тез ёрдам автомашинасида Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Фарғона филиали Республика шошилинч тез ёрдам илмий шифохонага ётқизилди.

Тиббиёт муассасасида оғир куйиш жароҳатини олган Хайдарова Санобархон Деҳқоновнага 2 – 10 август кунлари куну тун тезкор тиббий муолажалар кўрсатилди.  Комбустиология бўлими мудири, даволовчи врач Д.Ориповнинг маълумотига кўра, бемор алангадан (суицид) бош, юз, бўйин, қорин, иккала қўл елка, билак, кафт, бармоқ, иккала курак, иккала думба, иккала сон соҳаларининг II – III АБ даражали 70 % термик куйиши; куйиш карахтлиги оғир даража; юқори нафас йўлларининг I – II даражадан термик куйиши (шундан III Б 30%); индекс: франка 140 бирлик диагнози билан 2022 йил 2 август куни соат 08:50 да РШТЁИМ Фарғона филиалига олин келинди ва куйганлар бўлимига ётқизилиб, тезкор биринчи ёрдам кўрсатилди.

Хайдарова Санобархон Деҳқоновнанинг умумий аҳволи ўта оғир ҳолатда эди. Бемор бўлимда 8 кун мобайнида инфузион терапия, оқсил ўрнини босувчи суюқликлар, бир хил гуруҳдаги қон зардоби (синама билан), антибактериал, даво, гармонал терапия, оғриқ қолдирувчи, О2 терапия, мазли ассептик боғлам ва симптоматик терапия қилинди.

Даволаш чораларига қарамай, 10 август куни соат 07:00ларда беморнинг умумий аҳволи ўта оғирлашди, унда артериал қон босими ва пульс аниқланмади. Зудлик билан реанимацион чора-тадбирлар олиб борилди, юрак ёпиқ усулда тўғридан-тўғри массаж қилинди.

Юқорида кўрсатилган ёрдамларга қарамасдан беморда клиник ўлим юз берди. Реанимацион ёрдамлар қайта-қайта  ўтказилган бўлса-да, соат 07:05 да биологик ўлим ҳолати қайд этилди.

Бемор Хайдарова Санобархон Деҳқоновнанинг ўлим сабаби тананинг 70 фоиз II – III АБ даражали 70 % термик куйиши; куйиш касаллиги токсемия босқичи. УБЕ, УНЕ ва УЮЕ оғир даражаси.

Жасад суд-мед экспертизага текширувга юборилди.

Завод хамда касаба уюшмаси қўмитаси томонидан, мархуманинг дафн хамда шу билан боғлиқ маърака маросимларини ўтказиш учун барча харажатлари тўлиқ қопланиши, жамоа шартнома асосида оила аъзоларига, энг кам иш хақининг 4 баробари миқдорида моддий ёрдам ажратилиши, қарамоғида бўлган балоғат ёшидаги фарзандларига ўқиш ва таълим олиш билан боғлиқ харажатларини қоплаш учун зарур моддий ёрдам ажратилиши хамда зарурият бўлганда хаётда ўз ўрнини топишида амалий ёрдам бериш вазифаларини ўз зиммасига олишини билдирган.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.