Фарғонанинг учта туман ҳокимлари ишдан олинди
Anhor.uz нашрининг Фарғонадаги ишончли манбааси берган маълумотга кўра, вилоятнинг Бағдод, Учкўприк ва Қўштепа тумани ҳокимлари лавозимидан озод этилган.
Махсудали Сайдуллаев Бағдод тумани ҳокими вазифасини бажарувчи лавозимига тайинланган.
Юсуфжон Хусаинов – Бағдод тумани ҳокими лавозимидан озод этилган.
Илёс Новиков – Қўштепа тумани ҳокими лавозимидан озод этилган.
Аброржон Асқаров – Учкўприк тумани ҳокими лавозимидан озод этилган.
Улашиш:
Шарҳлар