Фарғонанинг 10 нафар туман ва шаҳар ҳокимлари жазоланди, бироқ ушбу ҳужжат маълум вақт ўтгач яшириб қўйилди
Фарғона вилояти ҳокими Хайрулла Бозоров 10 нафар туман (шаҳар) ҳокимини жазолаган. Бу ҳақда e-qaror.gov.uz’да эълон қилинган фармойишда келтириб ўтилган.
Ушбу ҳужжат ижтимоий тармоқларда тарқалгандан сўнг, Фарғона вилояти ҳокимлиги фармойишни «ҳужжат мазмунида шахсга доир маълумотлар, васийлик ва ҳомийлик ёки амалдаги қонунчиликка мувофиқ бошқа турдаги фойдаланиши чекланган ахборот мавжудлиги туфайли яширилган», – дея иддао қилган.
13 март куни имзоланган фармойишга кўра, қуйидаги ҳокимларга ўртача ойлик иш ҳақининг 15 фоизи миқдорида жарима қўлланилган:
✅ Фарғона шаҳар ҳокими В.Назаров;
✅ Қувасой шаҳар ҳокими З.Тўрақулов;
✅ Қўқон шаҳар ҳокими М.Усмонов;
✅ Данғара тумани ҳокими Ш.Тожиҳакимов;
✅ Ёзёвон тумани ҳокими Д.Джалилов;
✅ Риштон тумани ҳокими Б.Холиқов;
✅ Сўх тумани ҳокими С.Сайидмусаев;
✅ Тошлоқ тумани ҳокими А.Джурабаев;
✅ Фарғона тумани ҳокими Х.Иномов;
✅ Ўзбекистон тумани ҳокими Ш.Юлдашев.
Унинг бугун эълон қилинган фармойишида бунга қишлоқ хўжалиги ва саноат маҳсулотларини экспортга чиқариш кўрсаткичларини бажаришда сусткашликка йўл қўйилгани сабаб сифатида кўрсатилмоқда.
Шарҳлар