Фарғонада тезкор профилактик тадбирлар ўтказилди

Фото: Фарғона вилояти ИИБ

Фарғона шаҳрида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси, жиноятчиликни жиловлаш, уни олдини олиш ва барҳам бериш, маҳаллаларда хавфсиз муҳитни яратиш ҳамда йўл-транспорт ҳодисаларини олдини олиш борасида махсус профилактик ва тезкор-қидирув тадбирлари ўтказилмоқда. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар беряпти.

«Вилоят ИИБ ҳамда ДХХ тезкор ходимлари томонидан ўтказилган ана шундай тадбирларда, 35 нафар уюшган жиноий тузилмаларга алоқадор шахсларнинг яшаш ва бошқа манзилларида тезкор қидирув тадбирлар ўтказилиб, уларнинг 19 нафаридан 3,81 грамм гашиш, 10 дона пичоқ, 3 дона ханжар, 2 дона ниқоб, 1 дона кастет каби ноқонуний буюм ва ашёлар олинди», – дейилади хабарда.

15 та жиноят ва 24 та маъмурий ҳуқуқбузарликларга барҳам берилди. Тадбирлар доирасида 320 нафар алоҳида тоифадаги шахслар билан профилактик суҳбатлар ўтказилди. 397 та маъмурий ҳуқуқбузарликлар аниқланган.

«Жумладан майда безорилик 59 та, совуқ қурол сақлаш 12 та, ичкиликбозлик 72 та, фарзандини назоратсизлиги 18 та ва бошқалар. 78 нафар шахслар эса, маъмурий қамоққа олинди. 103 нафар шахслар профилактик ҳисобга қўйилди», – дейилади хабарда.

Профилактик тадбирлар доирасида 159 нафар жиноят содир этишга мойил шахслар аниқланиб, тегишли чора-тадбирлар белгиланган.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.