Тармоқларда эркак фарзандини уриб, хақоратлаётгани акс этган видео тарқалди

Фото: видеодан фотокўчирма

Ижтимоий тармоқда эркак томонидан фарзандини уриб, шафқатсиз муносабатда бўлаётганлиги ҳақида видеохабар юзасидан Бош прокуратура расмий муносабат билдирди.

«Мазкур видеохабардаги ҳолатлар Сурхондарё вилояти прокуратураси томонидан ўрганилганида, ҳолат Термиз шаҳрида содир бўлганлиги аниқланди. Ушбу видеохабар бўйича терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилмоқда», – дейилган муносабатда.

Текшириш натижаси юзасидан қонуний қарор қабул қилиниши ва бу ҳақида қўшимча маълумот берилиши таъминланади.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.