Фарзандини урган ота 10 суткага қамалди

Фото: видеодан фотокўчирма

Термиз шаҳрида юз берган ҳолат юзасидан, бугун, 1 февраль куни жиноят ишлари бўйича Термиз шаҳар судида А. Э.га (1981 йилда Сурхондарё вилоятида туғилган, оилали, беш нафар фарзанди бор, муқаддам маъмурий жавобгарликка тортилмаган) оид маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш кўриб чиқилиб, суднинг қарори эълон қилинди. Бу ҳақда Сурхонадрё вилояти прокуратураси матбуот хизмати хабар беряпти.

«Суднинг қарорига мувофиқ А.Э. Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 41-моддаси (ҳақорат қилиш) ва 59-2-моддаси (оилавий (маиший) зўравонлик) 1-қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликларни содир этган деб топилиб, унга МЖтКнинг 34-моддасига (бир неча ҳуқуқбузарликни содир этганлик учун маъмурий жазо қўлланиш) асосан 10 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди», – дейилади хабарда.

Аввалроқ, унга нисбатан маъмурий ҳуқуқбузарлик юзасидан иш очилгани ва тергов ҳаракатлари олиб борилаётгани хақида хабар берган эдик.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.