Деҳлидан Чикагога учаётган самолёт Тошкентга мажбуран қўнди
Air India авиакомпаниясининг Деҳлидан Чикагога учаётган Boeing 777-337 самолёти Тошкентдаги Ислом Каримов халқаро аэропортига мажбуран қўнди. Бу ҳақда “Тошкент осмонидаги янгиликлар” Telegram-канали хабар бермоқда.
Фавқулодда қўнишга йўловчилардан бирининг соғлиғи ёмонлашгани сабаб бўлган.
Экипаж тиббий ёрдам сўраб мурожаат қилган, шунингдек, йўловчига зарур ёрдамни тақдим этиш учун самолёт трапига тез ёрдам каретаси келтирилишини илтимос қилган.
Улашиш:
Шарҳлар