Фейк: Амина эзгу ниятда одамларга ёрдам беряпти!

Ижтимоий тармоқларда такроран турли хил кўринишларда «Ўзбекистон 24” ахборот каналининг видеолавҳаларига сунъий интеллектга асосланган дастур ёрдамида қайта ишлов берилиб, аудиоёзувларни сохталаштириш йўли билан гўёки «Амина» номли канал орқали Интернет фойдаланувчилари тез фурсат ичида мўмай даромад олишлари мумкинлиги мазмунидаги хабарлар тарқатилмоқда. Мазкур хабарлар ёлғон ва ҳақиқатга мос келмайди,-деб хабар бермоқда Ўзбекистон Республикаси ИИВ ТҚД Киберхавфсизлик марказининг ахборот хизмати.

Интернет орқали мўмай даромад таклиф этаётган ҳар қандай ахборотни жиддий текширинг! Бугун Интернет фирибгарлари машҳур шахслар қиёфасидан фойдаланган ҳолда сохта реклама хабарларини яратмоқда. Шунинг учун инвестиция киритиш орқали мўмайгина маблағ ишлаб олиш мумкинлиги ҳақида айтилаётган видеороликларга ишонманг.

Агар сизда ҳам шундай ҳолат кузатиладиган бўлса дарҳол 102 ёки 1102 ишонч рақамларига мурожаат қилинг.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.