Ўзбекистон олтин сотиш бўйича дунёда биринчи ўринга чиқди
Февралда Ўзбекистон энг кўп олтин савдоси бўйича дунёда биринчи бўлди. Бу ҳақда Жаҳон олтин кенгаши хабар берди.
Марказий банклар томонидан феврал ойида қимматбаҳо метал харидларининг соф ҳажми 19 тоннани ташкил этиб, натижада кетма-кет тўққиз ой ўсиш кузатилган. Кам сотиб олиш ва юқори сотиш комбинацияси туфайли регуляторларнинг глобал олтин-валюта захираларининг ўсиши январга нисбатан 58%га секинлашган.
Хабарга кўра, «Феврал ойида қимматбаҳо металнинг асосий харидори Хитой бўлган, мамлакат сотиб олган олтин ҳажми 12 тоннани ташкил этган. Ундан кейинги иккинчи ўринда 6 тонна билан Қозоғистон эгаллаган. Шунингдек, биринчи бешликка 6 тонна билан Ҳиндистон, 4 тонна билан Туркия ва 2 тонна билан Сингапурлар ҳам кирган».
Ўзбекистон февраль ойида 12 тонна олтин сотган, бу кўрсаткич Иордания савдосидан 4 тонна, 3 баробарга кўп.
Статистика агентлиги маълумотларига кўра, феврал ойида Ўзбекистон хорижга $1,31 млрдлик олтин сотган, бу эса экспортнинг ярмини таъминлаган.
Жорий йилнинг январь-феврал ойларида Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари $2,37 млрдга камайиб, $32,2 млрдни ташкил этган.
Шарҳлар