Фирдавс Абдуҳолиқов манфаатлар тўқнашуви ҳақидаги иш бўйича айбдор деб топилди

Фото с сайта Kun.uz

21 февраль куни, жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судида Кинематография агентлиги бош директори Фирдавс Абдухолиқовга оид маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни кўриб чиқиш бўйича суд жараёни ниҳоясига етиб, суд қарори эълон қилинди, деб ёзади UzNews нашри Олий судга таянган ҳолда.

Аввалроқ, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги Кинематография агентлиги томонидан шартномалар тузилишида ва давлат субсидияси маблағларининг тақсимланишида манфаатлар тўқнашувига йўл қўйилганлиги ҳолатлари аниқлагани шунданг сўнг Фирдавс Абдухолиқовга нисбатан маъмурий иш қўзғатилгани ҳақида хабар берилганди.

Суд қарорига кўра Ф. Абдуҳолиқов МЖтКнинг 175-8-моддаси (давлат харидлари тўғрисидаги қонунчиликни бузиш) 4-қисмида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликни содир этган деб топилиб, унга БҲМнинг 30 баравари миқдорида (8,1 млн сўм) жарима жазоси тайинланди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.