«Инстаграм»да фуқарони чув туширган 18 ёшли йигитча қўлга тушди
Самарқанд шаҳрида яшовчи 20 ёшли (аёл) Б.Х. ИИОга мурожаат қилиб, банк картасидан 2.400.000 сўм миқдоридаги пул маблағлари фирибгарлик йўли билан ўзлаштирилганлигини маълум қилган.
Тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, мазкур жиноятни Сирдарё вилояти, Гулистон шаҳрида яшовчи 18 ёшли М.А. содир этганлиги аниқланган.
Хабарга кўра, «тергов ҳаракатларига жалб этилган, М.А. “Инстаграм” ижтимоий тармоғи орқали “Iphone 12pro” сотилади дея ёлғон эълон жойлаштирган ва бу эълонга ишонган жабрланувчи (аёл) Б.Х. билан телефон орқали гаплашиб, олдиндан 2.400.000 сўм миқдоридаги пулларни ўзининг фойдаланувида бўлган банк картасига ўтказиб олган ва ёзишмаларни ўчириб юбориб, унинг қўнғироқларига жавоб бермай, қора рўйхатга киргазиб қўйган».
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисми «б» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тезкор-қидирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисми «б» бандидаги жиноий хатти-ҳаракатлар учун 3 йилдан 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган.
Шарҳлар