«Автомобиль сотаман» дея фуқарони чув туширган шахс ушланди
Фарғона вилояти, Бувайда туманида яшовчи 38 ёшли З.А. ИИОга мурожаат қилиб, банк картасидан 600.000 сўм миқдоридаги пул маблағлари ўзлаштирилганлигини маълум қилган.
Тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, мазкур жиноятни Андижон вилояти, Андижон шаҳрида яшовчи 29 ёшли Ҳ.А. содир этганлиги аниқланган.
«Гумонланувчи сифатида тергов органларига жалб этилган Ҳ.А., З.А. билан телефон орқали гаплашиб, ундан автомашина олди-сотдиси учун олдиндан 50 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни ўтказиб беришини айтганлиги ва 600.000 сўм пулларини ўтказиб олганлиги маълум бўлди», – дейилади хабарда.
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тезкор-қидирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисмидаги жиноий хатти-ҳаракатлар учун 5 йилдан 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган.
Шарҳлар