Forbes Ўзбекистонни 2024 йилнинг энг яхши туристик йўналишлари рўйхатига киритди
Ўзбекистон 2024 йилда ташриф буюриш учун дунёнинг энг яхши сайёҳлик йўналишлари рўйхатига киритилди, деб ёзади Forbes.
“Ўзбекистон Буюк Ипак йўли даврининг энг яхши сақланиб қолган тарихий обидаларини, шунингдек, улуғвор тоғларни ва Ўзбекистоннинг истиқболли пойтахти Тошкентни таклиф этади”, — дея иқтибос келтиради нашрдан саёҳат бўйича «Lonely Planet» нашриёти вице-президенти Том Холл.
Мақолада мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб саёҳат қилиш учун қулай ва арзон поездлар қатнови йўлга қўйилгани ҳақида ҳам маълумотлар келтирилган. Нью-Йоркдан Ўзбекистонга эса ҳафталик рейслар амалга оширилади. Туристлар Сеул ва Истанбул орқали транзитдан ҳам фойдаланишлари ҳам мумкин.
“Ажойиб тарихга эга одамларнинг самимийлиги ва меҳрибонлиги бу жойни ажойиб дам олиш жойига айлантиради. Мен 2009 ва 2017 йилларда ташриф буюрганман, охирги марта 16 ёшли ўғлим билан”, — деб ёзади Forbes.
Шарҳлар