Фуқаро халқаро аэропортдан кучли таъсир қилувчи дори олиб ўтмоқчи бўлди

Тошкент халқаро аэропортида божхона ходимлари йўловчилардан бирини кучли таъсир қилувчи дори воситаларини олиб киришга уринган вақтида тўхтатиб қолишди. Ушбу шахсга тегишли сумка белгиланган тарибда кўздан кечирилганда, унинг ичида 200 дона “Neurica NT” номли дори борлиги аниқланди.

«Марказий божхона лабораторияси томонидан ўтказилган экспертизага кўра, мазкур дори воситаларининг таркибида “прегабалин” кучли таъсир қилувчи моддаси борлиги маълум бўлди. Амалдаги тартибларга кўра, “прегабалин” муомаласи чекланган кучли таъсир қилувчи моддалар рўйхатига киритилган», – дейилади хабарда.

Ҳозирда ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан жиноят иши қўзғатилди.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг ўтган даври мобайнида “Тошкент-АЭРО” ихтисослаштирилган божхона комплекси ходимлари томонидан аниқланган 30 та контрабанда ва божхона қонун бузилиши ҳолатларида 19,7 кг кучли таъсир қилувчи моддаларнинг ноқонуний олиб ўтилишига чек қўйилган.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.