ФВВ Олмалиқдаги металл тайёрлаш цехида содир бўлган вазиятни тасдиқлаган

Тошкент вилояти Олмалиқ шаҳрида содир бўлган вазият бўйича ўрганиш натижаларига кўра маълумот, Республикамизда бир неча кундан бери давом этаётган совуқ об-ҳаво, тоғли ҳудудларда кўп қор ёғиши ва қаттиқ шамол туфайли “Энтер Энгинееринг” компаниясининг металл тайёрлаш цехидаги (АЗМК-3) вақтинчалик қурилманинг том қисми қулаши натижасида техноген вазият вужудга келган.

«Бунинг натижасида уч нафар ҳиндистонлик ишчилар воқеа жойида вафот этган, 29 нафари турли даражадаги тан жарохатлари олганлиги сабабли шифохонага жойлаштирилган, уларга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда. Жабрланган фуқароларнинг 4 нафарига шифохонада зарур тиббий ёрдам кўрсатилиб жавоб берилган», – дейилади хабарда.

Ушбу ҳолат юзасидан дастлабки тергов суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Шунингдек, об-ҳавонинг кескинлашуви ва қалин қор ёғиши оқибатида бугун Олмалиқ шаҳридаги “Қўқон бозорида” ҳам савдо навеси қулаши юз берди. Жабрланганлар йўқ.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.