Тошкентдаги “Ғалаба боғи” вақтинчалик ёпилди
Тошкентнинг Олмазор туманида жойлашган “Ғалаба боғи” ёдгорлик мажмуаси ва унинг таркибидаги “Шон-шараф” давлат музейи 20 май кунидан вақтинчалик ёпилади. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги хабар бермоқда.
У ерда шу йилнинг 20 май кунидан янги экспозицияларни жойлаштириш ҳамда мажмуа ҳудудида кичик таъмирлаш ва дезинфекция ишлари олиб борилиши режалаштирилган.
Шу муносабат билан жорий йилнинг 20 май кунидан қисқа муддатга “Ғалаба боғи” ёдгорлик мажмуаси ва унинг таркибидаги “Шон-шараф” давлат музейига кириш ташриф буюрувчилар учун вақтинчалик тўхтатилганини маълум қиламиз, дейилади хабарда.
Улашиш:
Шарҳлар