Газ портлаши юз берган янги қурилган уй ҳали фойдалан-ишга топширилмагани маълум бўлди
Бугун тунда Тошкентнинг Чилонзор туманидаги янги қурилган етти қаватли уйда газ портлагани ҳақида маълум бўлди. Уйда яшовчилар жабрланмаган, портлаш натижасида фақат бир нечта квартира шикастланган. Янги қурилган уй ҳали фойдаланишга топширилмаган, квартира эгаси газ тизимига ўзбошимчалик билан уланган. Бу ҳақда “Подробно” нашри “Ҳудудгазтаъминот” матбуот хизматига таянган ҳолда маълум қилади.
«Газ-ҳаво аралшамасининг алангаланиши Чилонзор туманининг еттинчи мавзесидаги 59-уйда 36-квартирада содир бўлган. Уй қурилиши ҳали якунланмагани ва у фойдаланишга топширилмаганидан келиб чиққан ҳолда газ билан таъминловчи ташкилотлар томонидан газни улашга рухсат берилмаган. Дастлабки маълумотларга кўра, квартира эгаси хусусий тарзда квартирани газлаштириш учун пайвандлаш ишларига пайвандловчини жалб қилган ва ўзбошимчалик билан газ таъминоти тизимига уланган», – дея қайд этади компаниядагилар.
Компанияда фуқаролардан газ тармоқларига ўзбошимчалик билан уланмасликни, табиий ва суюлтирилган газдан фойдаланиш қоидаларини бузмасликни ҳамда келаётган куз-қиш мавсуми учун газ ускуналарининг профилактик кўригини ўтказишни сўрашмоқда.
Шарҳлар