Юнусобод ва Қибрайда табиий газдан ноқонуний фойдаланган иссиқхоналар аниқланди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Юнусобод туман бўлими томонидан ГТФ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган терговга қадар текширувда фуқаро Ж.К. ва бошқалар тумандаги “Катта Хасанбой” МФЙ ҳудудидаги уйда тижорат мақсадида иссиқхона ташкил этганлиги аниқланган.
Хабарга кўра, “хонадон эгаси резина шланглар ёрдамида умумий фойдаланишдаги табиий газ тармоғига ўзбошимчалик билан уланиб жами 393,7 минг метр куб табиий газни ўғирлаган ҳамда давлат ва жамият манфаатларига 590,7 млн сўм зарар етказган”.
Шу каби, Департаментнинг Қибрай туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда ҳам “T.A.” МЧЖ раҳбари Д.С. МЧЖ иссиқхонасида жами 229,4 минг метр куб табиий газдан ноқонуний фойдаланиб, давлат ва жамият манфаатларига 344,2 млн сўм зарар етказганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Шарҳлар