Газланган ичимликларни реклама қилган икки қиз майда безорилик бўйича жаримага тортилди
Тошкентда энергетик ичимлик рекламасига оид шоуда беҳаё хатти-ҳаракатларни содир этган икки қизга ЖИБ Бектемир туман судида суд ҳукми ўқилди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар суди матбуот хизмати хабар беради.
Тошкент шаҳар ИИББ қизларга нисбатан МЖтКнинг 183-моддаси (майда безорилик) бўйича маъмурий баённома тузилган ва ЖИБ Бектемир туман судига тақдим этилган, деб ёзади UzNews нашри.
15—16 октябрь кунлари Тошкент шаҳрининг Бектемир туманида жойлашган савдо маркази олдида ўтказилган “дрифт шоу”га реклама компанияларидан бири икки нафар қизни газли ичимликларни реклама қилиш учун ёллаган.
Бошқармада таъкидлашларича, қизлар Ю.Б. (1993 йилда туғилган) ва A.K. (1985 йилда туғилган) тадбир давомида жамиятда ўзини тутиш қоидаларини атайлаб менсимаган ҳолда жамоат тартибини бузган.
Шарҳлар