Германия ТИВ раҳбари Ўзбекистонга ташриф буюради
ГФР ТИВ раҳбари Хайко Маас Афғонистондаги вазиятни муҳокама қилиш учун якшанба куни Ўзбекистон, Тожикистон ва Покистонга йўл олади. Бу ҳақда ТААС хабар беради.
Германия қўшни мамлакатларга Афғонистондаги ўзгаришлар оқибатларига қарши туриш борасида қандай ёрдам бериши мумкинлиги масаласи бўлажак учрашувларнинг диққат марказида бўлади. “Сўз биз, яъни халқаро ҳамжамият, Афғонистондаги янги вазиятга қандай муносабатда бўлишимиз, янги ҳукумат билан келишувларни қандай шартларда тузишимиз ҳақида ҳам боради”, – деди пайшанба куни Берлинда ТИВ раҳбари.
Маас ушбу масалада “муҳим роль ўйнайдиган” Туркия ва Қатарда ҳам бўлишини қайд этди.
Улашиш:
Шарҳлар