Германия билан ҳамкорликда халқаро таълим маркази ташкил этилди
Бугун Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги, Давлат бошқаруви академияси Германия халқаро ҳамкорлик жамияти билан ҳамкорликда “Раҳбар аёллар” Ўзбекистон-Германия халқаро таълим маркази фаолиятини йўлга қўйди, деб хабар бермоқда агентлик матбуот хизмати.
Таълим маркази мамлакатда хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий соҳадаги билим, кўникмаларини ошириш, давлат хизматида ўзаро тажриба ва малака алмашишда ягона ижтимоий мулоқот майдонини яратиш орқали уларнинг узлуксиз касбий, шахсий ривожланишига кўмаклашиш мақсадида ташкил этилди.
Улашиш:
Шарҳлар