ГФР суди Алишер Усмоновга тенишли объектларда ўтказилган тинтувларни ноқонуний деб тан олди

Источник: cnews.ru

Франкфурт-Майн ерининг суди Германияда тадбиркор Алишер Усмоновга тегишли объектларда ўтказилган тинтувларни ноқонуний деб топди. Бу ҳақда DW адвокатлар Питер Гаувейлер (Peter Gauweiler) ва Томас Фишернинг (Thomas Fischer) баёнотларига таяниб ёзади.

Суд Ўзбекистон фуқароси Алишер Усмоновга нисбатан “тахминий пул ювиш”га гумон йўқлиги ҳамда бу борада шаҳар прокуратурасининг рухсати билан ўтказилган тинтувлар “истисноларсиз қонунга зид” экани, шу муносабат билан ордерлар бекор қилиниши кераклиги ҳақида қарор чиқарди.

Сўз 2022 йил 15, 16 ва 21 сентябрь кунлари кўчмас мулк объектларида, шунингдек, 2022 йил 21 сентябрда “Дилбар” моторли яхтасида ўтказилган тинтувлар ҳақида бормоқда.

Франкфурт суд инстанциясининг фикрича, ушбу шаҳар участка суди томонидан бош прокуратура иштирокида чиқарилган тинтувлар ҳақидаги қарор «ошкор қилиниши керак бўлган жиноий ҳуқуқбузарликни тавсифлаш учун минимал талабларга жавоб бермайди».

Адвокатлар Германия ҳукумати етказилган зарарни қоплашига ва Франкфурт-Майн ери судининг қарори ҳақида, аввалроқ давлат идораларига таянган ҳолда тинтувлар ўтказилгани ҳақида ёзган тегишли матбуот органларини хабардор қилишига умид билдирди.

Алишер Усмонов Россиянинг Украинага кенг кўламли тажовузи бошланганидан кейин Европа Иттифоқининг санкциялари остига тушди. Forbes бизнес нашри 2022 йил апрель ойида унинг мулкини 11,5 миллиард долларга баҳолаган. Тинтувлар ўтказилаётган пайтга қадар Германия Федерал Жиноят ишлари идорасининг (BKA) ходимлари банклардан “пул ювишда” гумон қилинаётгани ҳақида юзга яқин ҳисоботларни тўплашган, улар прокуратура тахминларига кўра, Усмоновнинг операцияларига алоқаси бўлган.

Тадбиркорнинг вакили журналистларга унинг айбсизлигини, Россияда солиқларни тўлаши ва хайрия ишлари билан шуғулланишини айтган. Der Spiegel нашрининг қайд этишича, немис расмийлари миллиардерни ГФРда солиқ тўловчи деб ҳисоблашган, чунки урушдан олдин у асосан Бавариядаги Тегернзе кўли соҳилида жойлашган қароргоҳида яшаган.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.