Тошкент вилоятида автобусда аёлни “тўлғоқ тутди”ми (видео)
7 май куни, Телеграм ижтимоий тармоғида «Саз Ле-60» русумли автобус Тошкент вилояти ҳудудида ҳаракатланаётган вақтда йўловчи аёлнинг тўлғоғи тутиб қолганлиги ҳақида хабарлар юзасидан “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ расмий муносабат билдирди.
Ижтимоий тармоқларда акс этган ушбу ҳолат фильмнинг тасвирга олиш жараёнида амалга оширилган саҳналаштирилган ҳолат ҳисобланади. 2024 йил 16 март куни «Тошшаҳартрансхизмат» АЖ ва С.Герасимов номидаги Бутунроссия давлат кинемотография университети билан тузилган меҳнат шартномасига асосан, фильмини суратга олиш жараёни учун «1-автобус саройи» филиалига тегишли бўлган «Саз Ле-60» русумли автобуси ажратилган.
Фильмни суратга олиш жараёнида хавфсизлик чоралари кўрилган бўлиб, ҳеч бир фуқаро жабрланмаган.
Шарҳлар