Гулистонда эр-хотин ўз фарзандларини квартирага алмаштиришга уринди
Сирдарё вилоятида эр-хотин ўз фарзандларини квартирага алмаштирмоқчи бўлди, дея хабар беради Bu kun нашри.
Аниқланишича, молиявий қийинчиликлар туфайли эркак ва аёл янги туғилган эгизакларини бир хонали квартирага алмаштиришга қарор қилган. Тегишли ҳужжатларни қабул қилиш вақтида улар қўлга олинган.
Жиноят ишлари бўйича Гулистон шаҳар суди фуқароларни Жиноят кодексининг 135-моддаси 3-қисми «а» банди (одам савдоси) билан айбдор деб топди.
Аёлнинг қарамоғида вояга етмаган болалари борлиги инобатга олиниб, уч йилга озодликдан маҳрум этилди.
Эркак олти йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди.
Улашиш:
Шарҳлар