Гулнора Каримова музлатилган 303 млн доллар ҳақидаги иш бўйича судда ғолиб чиқди

Источник: bbc.com

Марҳум президент Ислом Каримовнинг қизи Гулнора Каримова пора олганликда айблов бўйича Швейцария судида ғолиб чиқди. Суд унга музлатиб қўйилган маблағлардан 293 миллион франк (303 миллион доллар) ундиришга ёрдам берадиган қарор чиқарди. Бу ҳақда Bloomberg ёзмоқда.

Гулнора Каримованинг адвокатлари у давлат хизматчиси эмаслиги ва маблағларни “ювиш” билан шуғулланмаганига судни ишонтиришга муваффақ бўлди.

“Бу унинг манфаатли телекоммуникация шартномалари эвазига ноқонуний тўловлар олгани ҳақидаги даъволар исботланмаганлигини англатади”, – дея қайд этади нашр.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.