Хўжакенттепа ёдгорлиги ҳудудида дача қурилиши бошланган – ҳужжатлар прокуратурага юборилган

Источник: Агентство культурного наследия

14 июль куни Ўзбекистон Маданий мерос агентлиги ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳрининг Бўстонлиқ туманидаги IX—XII асрларга оид Хўжакенттепа эски шаҳри археологик ёдгорлиги ҳудудида ноқонуний равишда дача қурилаётгани ҳақидаги видеога изоҳ берди. Бу ҳақда «Газета» нашри ёзади.

Жорий йилнинг 1 апрел куни Тошкент вилояти Маданий мерос бошқармаси вакиллари томонидан ушбу ҳудудда рухсатномасиз қурилиш ишлари олиб борилгани аниқланганди, дейилади агентлик хабарида.

Шу куни тадбиркорга қурилиш ишларини тўхтатиш юзасидан далолатнома тузилиб, кўрсатма ва огоҳлантириш хати берилган.

Агентлик шунингдек, йиғилган ҳужжатлар вилоят прокуратурасига тақдим этилганини ва ҳозирда Бўстонлиқ туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширувлар ўтказилаётгани ҳақида маълум қилади.

 

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.