Hamkorbank “Сбербанк” иловаси билан ишлаш тўхтагани ҳақида хабар берди

Источник: РИА Новости

“Сбербанк онлайн” орқали Hamkorbank карталарига юборилган жўнатмаларни қабул қилиш тўхтатилди. Банкда буни “банк тизимларида олиб борилаётган техник ишлар”  билан боғлашмоқда. Шу муносабат билан ноқулайликлар учун банк фойдаланувчилардан узр сўраган.

Россиянинг «Сбербанк»и ва у билан бирга ВТБ, «Открытие», “Новикомбанк” ва “Совкомбанк” АҚШ санкциялари остига тушган. Бироқ “Сбербанк”ка  “тўлиқ блокировка санкциялари” тааллуқли эмас. Ушбу санкциялар кредит ташкилотларининг АҚШ долларидаги барча активлари ва ҳисоблари блокировка қилинишини ва доллар тизимидан деярли узилишини билдиради.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.