Хасанбой Дўсматов жаҳон чемпиони унвонини қўлга киритди
14 апрель куни Тошкентда ўзбекистонлик спортчи Ҳасанбой Дўсматов ва испаниялик боксчи Самуел Кармона ўртасида Халқаро бокс ассоциацияси IBA талқини бўйича жаҳон чемпиони унвони учун бокс баҳси бўлиб ўтди.
Ўн раунддан сўнг ҳакамлар бир овоздан Ҳасанбой Дўсматовнинг ғалабасини тан олишди.
Олимпиада ва Осиё ўйинларининг олтин медаллари, шунингдек, Осиё чемпионатида учта олтин медали ва жаҳон чемпионатларида совриндор бўлган Хасанбой Дўсматов учун ушбу супер енгил вазн тоифасидаги ИБА чемпионлиги навбатдаги ютуғи бўлди.
Ҳасанбойдан ташқари турли вазн тоифаларида ўзбекистонлик яна олти нафар боксчи ғалаба қозонди.
Улашиш:
Шарҳлар