Bo'limsiz
Хитой компанияси Андижон вилоятида қуёш электр станциясини барпо этади
PowerChina компанияси Андижон вилоятида 400 МВт қувватга эга қуёш фотоэлектр станциясини қуради, деб хабар беради Энергетика вазирлигининг матбуот хизмати.
Қурилиш ҳақида келишув Энергетика вазирлиги, Андижон вилояти ҳокимлиги ва PowerChina International Group Limited компанияси томонидан имзоланди.
Қурилиш сентябрь ойида бошланади ва станциянинг биринчи 100 МВт қуввати 2024 йилнинг 1 апрелигача ишга туширилади. Тўлиқ қувватга шу йилнинг 30 ноябрига қадар эришилади.
ФЭС ҳар йили 700 миллион кВт/соат электр энергиясини ишлаб чиқаради, бу эса 212 миллион куб метр табиий газни тежаш имконини беради ва 294 минг тонна зарарли иссиқхона газлари чиқишининг олдини олади.
Улашиш:
Шарҳлар