Хитой ва Ўзбекистан 15 млрд долларлик келишувни имзолади
Ўзбекистон ва Хитой президентларининг музокаралари якунлари бўйича икки томонлама ҳужжатлар тўплами қабул қилинди. Шу тариқа савдо-иқтисодий ва инвестицион ҳамкорлик соҳасида 15 миллиард долларлик шартномалар имзоланди, дея хабар беради Ўзбекистон президентининг матбуот хизмати.
Олий даражадаги ташриф доирасида 15 та ҳужжат имзоланди. Шу жумладан::
– “Яшил” тараққиёт соҳасидаги инвестициявий ҳамкорлик тўғрисида меморандум;
– Рақамли иқтисодиёт соҳасидаги инвестициявий ҳамкорликни мустаҳкамлаш тўғрисида меморандум;
– Фойдали қазилмаларни ўзлаштириш соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида меморандум;
– Коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши курашиш соҳасида ҳамкорлик тўғрисида меморандум;
– Қурилиш соҳасида ҳамкорлик тўғрисида меморандум;
– 2022-2025 йилларда маданий алмашинув дастури;
– Миллий ахборот агентликлари ўртасидаги ҳамкорлик тўғрисида битим;
– Самарқанд вилояти ва Шаньдун провинцияси ўртасида шериклик алоқаларини ўрнатиш тўғрисида битим;
– Тошкент вилояти ва Чунцин мегаполиси ўртасида шериклик алоқаларини ўрнатиш тўғрисида битим;
– Бухоро вилояти ва Юньнань провинцияси ўртасида шериклик алоқаларини ўрнатиш тўғрисида битим;
– Бухоро ва Куньмин шаҳарлари ўртасида шериклик алоқаларини ўрнатиш тўғрисида битим.
Шарҳлар