Хитой Ўзбекистондаги ижтимоий лойиҳаларга 37,5 млн доллар миқдорида ёрдам ажратади

Источник: МИВТ

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигида (ИТСВ)  Ўзбекистон ҳукумати ва Хитой ҳукумати ўртасида Техник-иқтисодий ҳамкорлик тўғрисидаги битимни имзолаш маросими бўлиб ўтди, дея хабар беради «Дунё» ахборот агентлиги.

Ҳужжат Ўзбекистон инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг биринчи ўринбосари Азиз Воитов ва Хитой  элчиси Цзян Янь томонидан имзоланди.

Битим ХХР ҳукумати томонидан Ўзбекистонда ижтимоий аҳамиятга молик лойиҳаларни биргаликда амалга ошириш учун 250 миллион юань (37,5 миллион АҚШ доллари) миқдорида беғараз ёрдам кўрсатишни назарда тутади.

Бугунги кунгача икки мамлакат ўртасидаги техник-иқтисодий ҳамкорлик доирасида соғлиқни сақлаш, таълим, қишлоқ ва сув хўжалиги, маданият, транспорт ва бошқа соҳаларда лойиҳалар амалга оширилди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.